Қайси мамлакат аҳолиси смартфонда кўп вақт ўтказади?

    2024 йил "DataReportal", "We Are Social" ва "Hootsuite" каби манбалар мамлакатлар аҳолисининг смартфонда вақт ўтказиши бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди.

    Натижаларига кўра, смартфонда ўтказиладиган ўртача кунлик вақт бўйича энг юқори кўрсаткичга эга мамлакатлар қуйидагича:

    • Филиппин — 5 соат 30 дақиқа
    • Бразилия — 5 соат 20 дақиқа
    • Индонезия — 5 соат 15 дақиқа
    • Таиланд — 5 соат 10 дақиқа
    • Ҳиндистон — 4 соат 50 дақиқа
    • Мексика — 4 соат 45 дақиқа
    • Нигерия — 4 соат 40 дақиқа
    • Туркия — 4 соат 35 дақиқа
    • Россия — 4 соат 30 дақиқа
    • АҚШ — 4 соат 15 дақиқа

    Жанубий-шарқий Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатлари рейтингнинг юқори қисмида. Филиппин бир неча йилдир 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Европа ва Марказий Осиёда телефондан фойдаланиш вақти нисбатан пастроқ – ўртача 3-4 соат.