Қиличбозларимиз қитъа чемпионатида 16 та медалли бўлди, шундан 9 таси олтин!

    Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтган қитъа чемпионатида мамлакатимиз спортчилари умумий ҳисобда 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.

    Шундан ўсмирлар терма жамоамиз 3 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоада Жанубий Корея жамоасидан кейин иккинчи, ёшларимиз эса 6 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан 38 та давлат орасида 1 ўринни эгаллади.