Мазкур Жаҳон чемпионатини бошқариш учун дунёнинг 39 мамлакатидан келган ҳакамлар орасида Тошкент шаҳридан Халқаро (Б) тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор.
Финал беллашувларини кузатиш учун Италия Президенти жаноб Серджо Матарелла келганда ҳам мусобақани Д.Турдиқулова бошқариб борди.
Д.Турдиқулова анча йиллардан буён халқаро мусобақаларда ҳакамлик қилиб, учрашувларни одилона бошқариб боради ва 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам ҳакамлик қилади.