Мисрлик спортчи ҳомиладор ҳолатда Олимпиадада қатнашди

    29 июль, душанба куни Олимпиадада қиличбозлик бўйича аёллар турнири бўлиб ўтди.

    Мусобақада мисрлик спортчи Надя Ҳафез етти ойлик ҳомиласи билан мусобақада қатнашди. Бу ҳақда 26 ёшли спортчи ўз чиқишларини якунлагач, ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

    Ҳафез турнирни 1/16 финалдан – саккиз нафар спортчи эса 1/32 финалдан бошлади. Мисрликнинг рақиби жаҳон рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган америкалик Элизабет Тартаковски бўлди. Америкалик спортчи беллашувда фаворитдек туюлганди, чунки у яқинда бўлиб ўтган 2024 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган эди, аммо Олимпиадада у биринчи жангида мағлуб бўлди.

    Кескин курашда Ҳафез ғалаба қозонди, 15:13 ҳисоби қайд этилди. Мисрлик учун натижа ҳақиқатан ҳам ўзгача бўлди: 26 ёшида у учинчи Олимпиадада қатнашди, аммо Токио ва Риода у биринчи жангида мағлуб бўлганди. Парижда у биринчи босқичдан ўтишга муваффақ бўлди. Аммо кейинги босқичда Надя жанубий кореялик Ха Еун Чонга мағлуб бўлди (7:15) ва мусобақадан чиқиб кетди.

    Мусобақани эрта тарк этганига қарамай, Ҳофиз умуман хафа бўлмади. Аёл ижтимоий тармоқлар орқали етти ойлик ҳомиласи билан Олимпиадада қатнашгани ҳақида пост қолдирди, деб хабар беради sport-express.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates