Қиёслаш лабораторияси — ССВнинг метрология хизмати этиб қайта ташкил қилинди

    Ҳужжатга мувофиқ, Метрология хизмати тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситаларини қиёслаш, соҳада қўлланиладиган синов воситаларини аттестациядан ўтказиш ҳамда “Тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг ҳисоби ва назорати” ахборот тизимида ҳисобини юритиш вазифаларини амалга оширади.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 7 октябрдаги тегишли буйруғи билан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг метрологик текширувини ўтказиш бўйича ваколатли ишчи орган этиб белгиланди ва унинг таркибидаги Қиёслаш лабораторияси — Вазирликнинг метрология хизмати этиб қайта ташкил қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates