ССВ: аҳолини тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришга чақирди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт тизимида коррупцияга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ва инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга барҳам беришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Қайд этилишича, вазирлик қошида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича тезкор хабар бериш, хато-камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича ягона 1203 рақамли “Ишонч телефони“ фаолияти йўлга қўйилган.

    Агар соғлиқни сақлаш тизимида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, 71 241-10-65 ёки 1203 қисқа рақамли “Ишонч телефони“га қўнғироқ қилишингиз мумкин, — дейилади хабарда.

    Мурожаатлар иш кунлари соат 08:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади ва маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

    Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:

    — вазирликнинг янги ишга туширилган расмий Телеграм боти;

    — вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи “1003” қисқа рақамли “Сall-марказ”;

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates