Қўнғиротдаги мактабга Президент совғаси - «Спарк» автомобили топширилди

    Кейинги авлод 7 апрел 2021 2154

    Қўнғирот туманидаги 39-сон умумтаълим мактабига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси - «Спарк» автомобили топширилди.

    «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида битирувчилар салмоғи юқори кўрсаткичларни кўрсатган Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-сон умумтаълим мактабига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси яъни «Спарк» автомобили топширилди.

    «Бир миллион дастурчи» (One Million Uzbek Coders) лойиҳаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг « Dubai Future Foundation» жамғармаси томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириб келиняпти.

    Жорий йил март ойининг якуни ҳолати бўйича республика миқёсида www.uzbekcoders.uz портали орқали рўйхатдан ўтиб «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида таълим олаётганлар сони жами 200 минг нафардан ортди. Шу жумладан, улардан 81 минг нафардан ортиғи иштирокчи ва 50 минг нафардан ортиғи битирувчи сертификатини қўлга киритди.

    Ҳудудлар кесимида uzbekcoders.uz порталидан рўйхатдан ўтганлар сони бўйича Навоий вилояти (36 600 нафар), Қорақалпоғистон Республикаси (27 574 нафар) ва Тошкент шаҳар (25 572 нафар) етакчилик қилиб келяпти.

    Фаолият тури бўйича таҳлил натижаларига кўра, умумтаълим мактаб ўқувчилари жами лойиҳа иштирокчилари орасида 67,2 фоиз билан етакчи ҳисобланади. Кейинги ўринларда олий таълим муассасалари талабалари 13,1 фоиз, иш фаолияти билан банд бўлганлар 5,8 фоиз, коллеж ва лицей ўқувчилари 1,4 фоиз ва бошқалар 12,5 фоизни ташкил этади.

    Лойиҳа доирасида энг кўп умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида uzbekcoders.uz портали орқали рўйхатдан ўтган ва иштирокчилар сони бўйича Навоий вилоятидаги мактаблар етакчилик қиляпти. Кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган вилоятидаги умумтаълим мактаблари энг фаол мактаблар рўйхатидан жой олган.

    Ёш тоифаси бўйича таълим олувчиларнинг асосий қисми яъни 90% дан ортиғи 13-34 ёшлар орасидаги ўқувчилар ҳиссасига тўғри келади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates