Қонундаги айрим ҳуқуқий камчиликлар бартараф этилади

    Мамлакатимизда 6 январ 2022 780

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида «Наркологик касалликларга чалинган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонуни бўйича юзага келган айрим ҳуқуқий камчиликларни бартараф этиш мақсадида тузилган келишув комиссияси йиғилиши ташкил этилди.

    Унда комиссияга сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

    Йиғилишда қонуннинг айрим ҳуқуқий нормаларига нисбатан билдирилган эътирозлар кенг муҳокама этилиб, бу борада соҳа мутахассисларининг фикрлари ўрганилди.

    Хусусан, муҳокама қилинаётган қонунда «ғайриихтиёрий даволаш» тўғрисидаги норманинг мазмун-моҳияти очиб берилмагани ҳамда мажбурий даволаш тушунчаси ўртасидаги фарқли жиҳатлари ёритилмай қолгани, шахсни ғайриихтиёрий тартибда наркология муассасасига ётқизиш учун судга ариза бериш тартибида ҳам камчиликлар мавжудлиги, шунингдек, ариза билан судга мурожаат қилинганда давлат божининг тўланиши ёки ундан озод қилиниши, умуман олганда давлат божи ким томонидан тўланишига аниқлик киритилмагани алоҳида таъкидланди.

    Шунингдек, иштирокчилар наркологик касалликка чалинган шахсни ғайриихтиёрий тарзда даволаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг асослари ва механизмлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

    Йиғилиш якуни билан билдирилган таклифлар асосида Қонуннинг тегишли бандлари таҳририни қайта кўриб чиқишга келишиб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates