Қор кўчкиси юз берганда нима қилиш керак?

    Долзарб 20 январ 2023 1930

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қор кўчкиси юз берганда қандай ҳаракатларни амалга ошириш кераклиги бўйича муҳим тавсиялар берди.

    Қор кўчкисининг уч тури бўлади:

    - Янги ёққан қордан (қор ёғиши вақтида ёки ундан кейин ҳосил бўлади).

    - Қор қоплами қатламининг бузилиши билан боғлиқ.

    - Қор кўчкилари сел оқимлари, кўчки, ўпирилиш, сув тошқинларига олиб келади.

    Республикакмизнинг 20 фоизга яқин ҳудуди тоғли ҳудудлардан ташкил топган. Қор кўчкилари айнан мана шу ҳудудларимиз учун хос бўлган табиат ҳодисасидир.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жиззах вилоятининг Зомин, Фориш,

    Самарқанд вилоятининг Булунғур, Тойлоқ, Ургут,

    Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё, Олтинсой,

    Қашқадарё вилоятининг Китоб, Деҳқонобод, Яккабоғ,

    Наманган вилоятининг Поп, Чуст,

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари ичида Тошкент ва Наманган вилоятларида содир бўладиган қор кўчкилари асосан аҳоли ҳаракатланадиган жойларга тўғри келади.

    Қор кўчкисига дуч келиб қолсангиз куйидаги муҳофаза чоралари сизга яқиндан ёрдам беради:

    - Қор кўчкиси яқинлашиб қолган бўлса, аввало, горизонталь ҳолатни эгаллаб, қор юзасида қолишга ҳаракат қилинг.

    - Тиззаларингизни қоринга тортиб, кафтларингиз билан юзингизни қор массасидан муҳофаза қилишга ҳаракат қилинг. Бу ҳолат оғиз ва бурнингиз қор билан тўлиб қолмаслигига ва юзингиз олдида ҳаво бўшлиғи бўлишига ёрдам беради.

    - Агар қор анча масофадаги баландликда кўчишни бошлаган бўлса, юришни тезлаштириб ёки югуриб, кўчки тушаётган йўлдан хавфсизроқ жойга ўтиб олиш ёки тепаликнинг бўртиб чиққан жинси ортига, шу жойларда учраган бирон чуқурликка беркиниб олиш керак.

    Қор кўчкиси тугагандан кейин қандай ҳаракатлар қилинади?

    - Қор остидан мустақил ёки қутқарувчилар ёрдамида чиқиб олиб, баданингизни кўздан кечиринг ва ўзингизга ёрдам беринг.

    - Кўчки тўхтагандан сўнг юзингиз ва кўкрагингиз олдини кенгайтиришга ҳаракат қилинг. Сўнгра юқори томон қаэрдаю, пастки томон қаэрдалигини аниқлаб олиш зарур.

    - Бунинг учун сўлагингизни кўлингизга олиб уни оқизиб кўринг. Сўлак пастлик қаэрда эканлигини кўрсатади ва сиз қарама-қарши томонга ҳаракат қилишингиз керак бўлади.

    - Энг яқин атрофда жойлашган аҳоли яшаш пунктига етиб бориб, рўй берган воқеа тўғрисида маҳаллий маъмуриятга хабар беринг. Ўзингизни соғлом ҳис қилган тақдирда ҳам, барибир тиббиёт пунктига ёки шифокорга мурожаат этинг.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates