Қоракўлда «Янги Алат» деб номланган янги газ конденсат кони очилди

    Энергетика 25 август 2022 1078

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислар томонидан амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари натижасида Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида «Янги Алат» - янги газконденсат кони очишга муваффақ бўлинди.

    2022 йил 31 майда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан «Янги Алат» конидаги 1-сонли излов қудуғида бурғилаш ишлари бошланиб, қудуқ 2 344 метр чуқурликгача бурғилаб тугатилди.

    Жорий йил 19 августда «Янги Алат» конига қарашли 1-сонли қудуқнинг 2 342-2 283 метр оралиғида фильтр орқали синаш ишлари ўтказилиб, юра даври ётқизиқларининг XV маҳсулдор қатламидан саноат миқёсидаги табиий газ ва газ конденсат маҳсулотлари олинди ва янги газконденсат кони очилди.

    Тадқиқотлар қудуқдан кунлик 800 минг куб метр табиий газ ва 15 тоннадан ортиқ газконденсати маҳсулоти чиқаётганлигини тасдиқлади.

    Таъкидлаш жоизки, «Янги Алат» кони 2021 йилда «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари томонидан 3D сейсмик маълумотларни қайта ишлаш натижасида аниқланиб, унга кўра, янги қудуқни бурғилаш учун Давлат геология қўмитаси томонидан майдоннинг паспорт маълумотлари тайёрланган.

    Коннинг истиқболли майдони 7,5 квадрат/километр, С3 тоифали ресурслари 2,2 миллиард куб/метрда ортиқ табиий газ ҳамда 70 минг тонна газ конденсатини ташкил этади. Ушбу кон «Ғарбий Тегирмон» ва «Тегирмон» конлари атрофида жойлашган.

    Ҳозирда «Янги Алат» конининг 1-сонли қудуғида маҳсулдор қатламнинг босими, ҳарорати ва бошқа кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари олиб бориляпти.

    Йил якунига қадар, янги конда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича 2022 йилга мўлжалланган углеводород хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш дастури доирасида навбатдаги 2-3 излов қудуғини бурғилаш ишларини олиб бориш режалаштирилган, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates