Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда“Т.Ч.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр энергияси тармоғига уланиб, жами 288,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Хўжайли ва Элликқалъа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “N.-J.” оилавий корхонаси ва “D.S.” МЧЖ масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 210,5 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.