Бухорода табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди

    Воқеа бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

    «Ҳудудгаз Бухоро» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, «Ғиждувончиқтумангаз» ГТБ ва прокуратура ходимлари иштирокида Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ўтказилди.

    Туманнинг «Саидкент» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Э.А. ўз хонадонида ташкил қилган иссиқхонада ҳисоблаш ускунасини четлаб ўтиб, табиий газ тармоғига уланган ва «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланган.

    Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилиб, 91,8 млн сўмлик зарар келтирилгани аниқланди. Воқеа бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates