Қум ва туз бўронларига қарши курашиш учун атлас яратилди

    Яшил сайёра 8 феврал 2021 2528

    Туз ва қум бўронлари иқлим ўзгаришида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон, жумладан, Оролбўйи ва бошқа қум зоналарида қум бўронлари тез-тез кузатиладиган ҳодиса. Бунинг сабаби тупроқдаги майда чанг ва қум зарралари ва уларни учирувчи 10-14 м/с тезликдаги шамоллардир. Қум ва туз бўронларини Гидрометеорология хизмати ҳам башорат қилолмайди.

    Орол денгизи қуриши ва унинг оқибатлари сайёрамиздаги экологик фалокатли зоналардан ҳисобланади. Бу ерда тез-тез такрорланиб турган туз ва қум бўронлари кўплаб ноёб ҳайвонлар, қушлар, балиқлар ва ўсимликларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлади. Бу эса агроэкотизим ҳолати, сув таъминоти ва аҳоли яшашини қийинлаштиради.

    Ана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида муаммони илмий ва инновацион ечимлар орқали ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ўзбекистонда қум, чанг ва туз бўронларига қарши курашиш, уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш миллий ҳаракатлар режасида акс этган геоахборот тизимлари ва масофадан зондлаш маълумотлари асосида тайёрланган атлас улардан бири.

    Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида яратилган ушбу атлас тақдимоти бўлиб ўтди.

    – Ушбу атлас маълумотларни кенг фазовий ўлчамларда тўплаш, бирлаштириш ва рақамлаштиришда қўл келади, – дейди Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахассиси Аброржон Нозимов.

    – Бу эса қум ва чанг бўронлари манбалари жараёнларини таҳлил қилиш учун анча қулайлик яратади. Визуал маълумотларни таҳлил қилиш асосида ҳар хил турдаги ахборотларнинг фазовий индексланган тўпламларидан фойдаланилади ва талқин этилади. Масалан, биз қум ва чанг бўронларининг потенциал манбалари қаерда жойлашгани, уларнинг тупроқ таркибига ёки бошқа ўзгарувчан манбаларга боғлиқлигини аниқлаш учун ернинг деградацияси харитасини тупроқ тузилиши ва таркибини намунавий харита билан таққослашимиз мумкин.

    Қум ва чанг бўронларининг манбаларини аниқлашда ва хариталашда, рельефини, тупроқ таркибини, тупроқ ҳарорати ва намлигини, тупроқ қопламини, шамолнинг тезлигини ва йўналишлари маълумотлари асосида ГАТ программалари ёрдамида устма-уст қўйиш усули ва индекслаш алгоритмларидан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш учун кириш маълумотларидан фойдаланишимиз мумкин.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates