Япония билан савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди

    Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шохрух Гуламов Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Европа масалалари бўйича бюроси бош директори ўринбосари, Марказий Осиё бўйича махсус вакили Масаки Ишикава билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

    Инфратузилмавий ривожланиш, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар кўришга собит эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates