Эрон томонига охирги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари етказилди. Давлатлар ўртасида турли, жумладан, зиёрат, ҳунармандчилик, таълим йўналишлари, орқали туристик оқимларини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор берилди.
Мамлакатларда ўтказиладиган туризм тадбирларида иштирок этиш, пресс ва инфотурлар турлар ташкил қилиш, туризм соҳасида кадрлар масаласини ошириш ва қатор масалаларда атрофлича фикр алмашилди. Барча йўналишлар ва жиҳатларни ўзида қамраган туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандумини биргаликда ишлаб чиқиш борасида келишилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.