Қорақалпоғистонда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази барпо этилади

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси, шунингдек, Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази ташкил этилади.

    Бу ҳақда Президентнинг “Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–332-сон, 03.11.2025 й.) да белгиланган.

    Қарорга кўра, Марказ ҳудудида IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш инновацион гуруҳлари, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.

    Шунингдек, қуриб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари Инвестор томонидан тегишли давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказиб берилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates