Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири тайинланди

    Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигида транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда соҳа бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва ташкилий масалаларга бағишланган мажлис ўтказилди.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

    Унда Каипбеков Парахат Конысбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

    Парахат Каипбеков шу кунга қадар «ҚҚавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари каби масъулиятли лавозимларни муваффақиятли бажарган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates