Қозоғистонда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди

    Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхона ҳамда ушбу шаҳардаги Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан бир гуруҳ ҳамюртлар юртимизга қайтарилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

    Олмаота шаҳрида иш берувчилар томонидан меҳнат ҳақлари берилмасдан, оғир моддий аҳволга тушиб қолган бу ватандошларга консуллик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

    Бош консулхона томонидан уларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун тегишли сертификатлар берилиб, Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар сотиб олишда кўмаклашилди.

    Ушбу чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканининг яна бир бор тасдиғидир.

    Юртимизнинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва Ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates