Ўзбекистонда зўравонликка учраган ҳар бешинчи жабрланувчи жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаган — сўровнома

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий сиёсат лабораторияси томонидан ўтказилган сўровнома натижалари зўравонлик нафақат маиший, балки чуқур психологик муаммоларга олиб келаётганини кўрсатди.

    Тадқиқотга кўра, зўравонликка учраган аёлларнинг ҳар бешидан бири (20 фоиз) ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаган.

    Ҳудудлар кесимида кўрсаткичлар ўта тафовутга эга: Андижон вилоятида – 33,3 фоиз, Навоийда эса – 6 фоиз аёл ўзига зарар етказиш фикрини билдирган. Мутахассислар бу тафовутни турли ҳудудларда психологик қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ёрдамнинг фарқли даражада бўлиши билан изоҳлайди.

    Сўров натижалари стрессни енгиш стратегияларига доир қизиқарли тенденцияларни ҳам очиб берди:

    • Жисмоний фаоллик ва уй юмушларига берилиш — 29,2%
    • Ёлғиз қолиш орқали енгишга уриниш — 23,9%
    • Ҳиссий портлаш билан бўшаниш — 22,5%
    • Яқинлар билан суҳбатлашиш — 11,1%

    Бундан ташқари, респондентларнинг 6,7 фоизи стресс ҳолатидан чиқишда умуман қийналишини айтган. Мутахассислар бу кўрсаткич аёллар учун психологик хизматлар, маслаҳат марказлари ва ижтимоий ёрдам тизимини кучайтириш зарурлигидан далолат беришини таъкидламоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates