Тўпалангдан Термизгача тоза ичимлик суви етказиб бериш жараёнига старт берди

    «Тўпаланг» сув омборидан Термиз шаҳригача 361 км магистраль қувур тортилиб, бугундан бошлаб шаҳарга тоза ичимлик суви етказиб бериш бошланди.

    Президентимизнинг 2021 йил 2 июнда Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида аҳолини тоза ичимлик суви билан барқарор таъминлаш мақсадида «Тўпаланг» сув омборидан 361 километрлик магистраль қувур ётқизиб, Термиз шаҳригача сув етказиб бериш ташаббуси илгари сурилган эди.

    2021-2026 йилларга мўлжалланган ушбу мегалойиҳа доирасида Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Олтинсой ва Бандихон туманларига ичимлик суви етказиб бериш тизими йўлга қўйилди.

    Шунингдек, Тўпаланг асосий магистраль тармоғидан 200 метр қўшимча тармоқ тортиш ва уни «Хўжаипок» магистралига улаш орқали Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор ва Музработ туманлари аҳолисининг ҳам ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

    Бугундан Термиз шаҳригача сув тармоқларини тортиш ишлари тўлиқ якунланиб, «Шимолий дарвоза» ва «Мангузар» гуруҳли сув ишлаб чиқариш иншоотларига сув қуйиш бошланди.

    Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ахмад Сувонқулов «Шимолий дарвоза» гуруҳли сув иншоотида «Тўпаланг» дарёсидан тортиб келинган ичимлик сувини Термиз шаҳар аҳолисига етказиб бериш жараёнига старт берди.

    Шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, лойиҳанинг қолган босқичларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда иншоотлар қурилиши бўйича тақдимотлар кўриб чиқилди.

    Масъулларга лойиҳанинг кейинги босқичларини сифатли амалга ошириш, келгуси йил якунига қадар тўлиқ якунлаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш қамровини кенгайтириш вазифалари белгилаб берилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates