Қурбон ҳайити байрамида қанча юртдошларимиз саёҳатга чиқди?

    Қурбон ҳайити байрами муносабати билан жорий йилнинг 28 июнь – 2июль кунлари мамлакатимиз аҳолиси учун 5 кунлик дам олиш эълон қилинган эди. Шу кунлар давомида республика бўйича жами 1 млн 163,1 минг маҳаллий аҳоли юртимиз бўйлаб саёҳатларга чиқди.

    Жумладан, Сурхондарё вилоятига 255 минг, Самарқанд вилоятига 215 минг, Хоразм вилоятига 116,1 минг, Тошкент вилоятига 88,7 минг, Қашқадарё вилоятига 85 минг, Тошкент шаҳрига 78,5 минг, Бухоро вилоятига 70,0 минг нафар аҳоли зиёрат ва турили мақсадларда ташриф буюришган.

    Маҳаллий аҳолига Қурбон ҳайити байрамида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида республика бўйича 600 дан ортиқ жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, оилавий меҳмон уйлари) томонидан 10 фоиздан 40 фоизгача махсус чегирмалар тақдим этилди.

    Шунингдек, “Uzbekistan Airways” AJ” АЖ томонидан байрам муносабати билан 2023-йил 28-июн – 2-июлгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоиз чегирма жорий қилинган бўлса, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан турли йўналишларда ҳаракатланувчи поездларнинг қўшимча қатнови йўлга қўйилди.

    Бундан ташқари, ҳудудлардаги 330 та овқатланиш шаҳобчалари ташриф буюрганларга 5 фоиздан 30 фоизгача чегирмалар жорий қилди.

    Биргина Тошкент шаҳридаги 60 та овқатланиш масканида жорий қилинган чегирмадан 28 минг нафардан ортиқ сайёҳ фойдаланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates