Ҳозирда сифатли давлат хизматини кўрсатиш мақсадида расмий ҳужжатни имзолаш ваколатига эга мансабдор шахсларнинг имзолари ва ташкилот муҳр изи намуналарини рақамлаштириш босқичма босқич амалга оширилмоқда.
Биринчи босқичда таълим ва фан соҳасига тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматидан фойдаланишингиз мумкин.
Мурожаат этувчи давлат хизмати олиш учун ДХМга ўзи келиб ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.