"Ректор ва ёшлар" очиқ мулоқот бўлиб ўтди

    Таълим 22 декабр 2023 780

    Жорий йилнинг 18 - 23 декабрь кунлари мамлакатимизда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси йил режалари муҳокамасига бағишланган "Раҳбар ва ёшлар" учрашувлари ташкил этиш режалаштирилган.

    Юртимиз аҳолисининг деярли 60 фоизини ташкил этувчи бу қатлам учун ниҳоясига етаётган йил қандай якунланмоқда, қандай муваффақиятлар қўлга киритилди, муаммоларга ечим топилдими, янги йил учун режаларимиз қандай?

    Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор Юнусов талаба ёшлар билан шу мавзуда очиқ мулоқот ўтказди.Айни кунда университетда 6000 нафарга яқин талаба ёшлар таҳсил олишмоқда.Марказий Осиёдаги ягона ветеринария, чорвачилик ва биотехнологиялар соҳаси учун мутахассис - кадрлар тайёрлайдиган мазкур ОТМда ёшлар учун замонавий шарт - шароитлар яратилган бўлиб, ўқув ва илмий лабораториялар, виварий, Талабалар тураржойлари мавжуд.

    Жорий йилда университетнинг 5 нафар талабалари номдор давлат стипендиялари соҳиблари бўлишди. Университет 94 та ҳорижий ОТМлари билан ҳамкорлик қилади. Ректор мулоқот давомида талабалар ўқиш давомида дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида ўз ҳаётий тажрибалари асосида гапириб берди.

    Ўқув жараёни, илмий фаолият, тураржой ва ҳоказо масалаларда талабаларга кўмакчи бўлиши лозим бўлган Университет масъуллари билан таништирди. Қандай муаммога дуч келганда кимга мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилди.Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган мавзуларда ректорга савол беришди. Жумладан, Коррупция, ХЕМИС таълим платформаси ва кредит - модул тизими, Талабаларнинг бўш вақтини ташкил этиш ва ҳоказо мавзуларда берилган саволларга ректор батафсил жавоб берди.

    Мулоқот давомида энг фаол талабалар тақдирланди.

    Учрашувлар давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates