Ўзбек мультфильми Қозоғистондаги фестивалда биринчи ўринни эгаллади

    Ушбу анимацион фильмда Жамшид исмли йигит ўзининг ва онасининг орзу-мақсадларини амалга ошириш йўли ҳақида сўз боради.

    Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро "Farabi Film Festival"да ёш ўзбек мультипликатори Жамшид Атамбаевнинг "Соғинч" мултфилми "Энг яхши анимацион фильм" йўналишида биринчи ўринни эгаллади.

    Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати хабар қилди.

    Жамшид Атамбаев ҳозирда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси бўлиб, кинооператор ва режиссёр Иқбол Мелиқўзиев ижодий устахонаси тингловчиси ҳамдир.

    Ушбу анимацион фильмда Жамшид исмли йигит ўзининг ва онасининг орзу-мақсадларини амалга ошириш йўли ҳақида сўз боради. Фильмнинг асосий ғояси оналарни қадрлашга қаратилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates