Ота қизининг даволаниши учун ажратилган пулларни ўзлаштириб юборгани аниқланди

    Болалар омбудсмани Котибиятига Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқаро Ш.М. (аёл киши) дан мурожаат келиб тушди.

    Мурожаатда Ш.М. 2018 йилда туғилган қизи М.М. Республика болалар онкология ва гематологияси марказида даволанаётганлигини, боланинг отаси Т.Ж. қизни даволатишдан бош тортиб, моддий таъминот бермаганлигини, аксинча ота боланинг даволаниши учун «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ажратилган пулни ўзлаштирганлигини билдирган.

    Бундан ташқари, аёл ота фарзанди ва унга руҳий тазйиқ ўтказаётганлиги, бу эса боланинг руҳиятига салбий таъсир қилганини билдириб, уни ва фарзандини отасининг тазйиқларидан ҳимоя қилишда ёрдам сўраган.

    Болалар омбудсманининг Ижтимоий ҳимоя миллий Агентлиги ва Ички ишлар вазирлигига киритган сўровига асосан мазкур ҳолат Ғиждувон тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ томонидан ўрганилди.

    Ўрганиш натижасида фуқаро Ш.М. ва вояга етмаган М.М. га 1 ой муддатга ҳимоя ордери расмийлаштирилиб, отанинг руҳий зўравонлик ҳаракатларига чек қўйилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates