Республика ишчи гуруҳи Қашқадарёда оммавий қабул ўтказди

    Мамлакатимизда 5 феврал 2023 827

    Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи бугунги кунда ўз фаолиятини Қашқадарё вилоятида ҳам давом эттирмоқда.

    Хонадонбай ўрганишлар доирасида ишчи гуруҳ вакиллари жойларда аҳоли билан мулоқотлар, оммавий қабуллар ўтказиб келмоқда. Ана шундай қабуллардан бири куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари У.Муҳаммадиев бошчилигида Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари иштирокида Чироқчи туманида ташкил этилди.

    Тадбир аввалида У.Муҳаммадиев оммавий қабулда фуқаролар томонидан кўтарилаётган ҳар бир мурожаат тегишли тартибда қонуний ечимини топиши, ушбу мулоқотдан кўзланган асосий мақсад – аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, уларни рози қилишдан иборат эканлигини иштирок этаётган масъуллар учун алоҳида қайд этди.

    Қабулда Чироқчи ва Кўкдала туманлари фуқаролари ўз муаммолари билан мурожаат қилди. Элликдан зиёд мурожаатлар асосан иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш муассасаларида даволаниш, кам таъминланган оилаларнинг уй-жойни таъмирлаш, таҳсил олаётган ёшларнинг контракт тўловларида ёрдам бериш ҳамда ижтимоий ҳолати оғир бўлган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш каби қатор масалалар билан боғлиқ бўлди.

    Натижада, йигирмадан зиёд талабаларга ўқув йилининг иккинчи ярим йиллиги учун контракт шартномасида кўрсатилган маблағлар тўлаб берилди, беш кишига даволаниш учун марказий тиббиёт муассасаларига бепул йўлланмалар ажратилди, учун нафар фуқаронинг уй-жойи таъмирланиши учун ҳомийлик асосида ёрдам кўрасатиладиган бўлди.

    Тадбирлар доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, ўша куннинг ўзидаёқ ўнлаб ёшлар ва хотин-қизлар муқим иш жойига эга бўлди.

    Бундан ташқари, қабул давомида жойларда йўл, сув, суюлтирилган газ, электр таъминоти каби соҳаларга тегишли бўлган муожаатлар ҳам келиб тушди. Мазкур мурожаатлар Республика ишчи гуруҳи вакиллари томонидан бевосита жойга чиқиб ўрганилди ва аксариятига ўша ернинг ўзида ечим топилди.

    Республика ишчи гуруҳи бу каби қабулларни Қашқадарё вилоятининг бошқа туманлартда ҳам давом эттирмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates