Италиялик режиссёрлар Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри саҳнасида янги спектакллар саҳналаштиради

    Маданият 10 июл 2025 695

    Шу йилнинг 3-6 июль кунлари Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри раҳбарияти Италиянинг Бергамо шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё халқаро театрлари ассоциацияси йиғилишида иштирок этди.

    Маданият вазирлиги маълумотига кўра, йиғилишда Қашқадарё театри халқаро режиссёрлар билан фаол ҳамкорлик қилган энг етакчи театр сифатида эътироф этилди. Бу ютуқ ассоциация раҳбари томонидан алоҳида таъкидланди.

    Шунингдек, Италиянинг Силенcе театри билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳамкорлик доирасида 2026 йилда Қашқадарё саҳнасида итальян режиссёрлари томонидан янги спектакллар саҳналаштирилиши режалаштирилган.

    Бундан ташқари, Албания ва Миср театрлари билан ҳам ижодий алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.