Унда Фарғона вилояти қўғирчоқ театрининг “Самоларда учган аллома” спектакли рассоми Сергей Седухин “Энг яхши Сценограф-рассом”;
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрининг “Қанотли Барс” спектакли актёрлар ансамбли “Энг фаол жамоа”;
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри директори Давронбек Атабаев “Энг яхши ишбилармон раҳбар” ;
Бухоро вилояти қўғирчоқ театрининг “Фронтга хат” спектакли “Тинчликни қадрлаш мавзудаги энг яхши спектакль” ;
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрининг “Тоҳир ва Зуҳра” спектакли “Халқ оғзаки ижодига энг яхши янгича ёндашув” ;
Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрининг “Дўмбиралар садоси” спектакли “Миллий қадриятларнинг энг яхши тараннуми” ;
Жиззах вилояти қўғирчоқ театрининг “Хонатлас” спектакли товус роли ижрочиси Темур Рахматуллаев “Энг яхши қўғирчоқ ўйнатувчи актёр” номинацияси учун;
Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри эса, “Баҳром ва Дилором” спектакли учун 1-даражали диплом билан тақдирландилар, деб ёзяпти Маданият вазирлиги матбуот хизмати.