Ўзбекистон делегацияси ИҲТ га аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этяпти

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегация Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг 15-саммитида иштирок этяпти.

    Саммитда барқарор ривожланиш манфаатларидан келиб чиқиб, мулоқот орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқиляпти.

    Ўзбекистон делегация раҳбари Нуриддин Исмоилов ушбу саммитдаги нутқида ИҲТ ўз олдидаги мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, мусулмон халқлари ва аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, цивилизациялар, маданиятлар ўртасида ўзаро тушуниш ва мулоқот учун имконият яратиш, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликни рағбатлантириш борасида салмоқли ишларни амалга ошираётганини таъкидлади. ИҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган қатор тадбирлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

    Ўзбекистон вакили, шунингдек, сўнгги йилларда нафақат қўшни давлатлар, балки араб-мусулмон мамлакатлари билан ривож топиб бораётган ҳамкорлик алоқаларига ҳам тўхталди.

    Саммитда халқаро иқтисодий алоқалар, иқлим билан боғлиқ таҳдидлар ва бошқа глобал масалалар муҳокама қилиняпти, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates