У бу ҳақда МДҲ иштирокчи-мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси йиғилишида сўз юритди.
«Ҳурматли ҳамкасблар, мен сизларга илтимос билан мурожаат этгим келади. Бугун сизларнинг фуқароларингиз менинг юртим ҳудудида ноқонуний яшаб келяпти, — деб эълон қилди у. — Агар биз сизлар билан уларни 15 июнгача олиб чиқишини таъминламасак, президент фармонида белгиланганидек, улар мамлакатдан чиқариб юбориш билан жазоланиб қолмасдан, чегарани ёпишгача боришимиз мумкин».
Вазир ўринбосари бу муаммо билан ОАВ ва «маҳаллий давлатлар блогерлари» ёрдамида шуғулланишни тавсия қилди.
«Миграция тартиб-қоидаларини бузганлик учун сизларнинг мамлакатларингиз фуқароларига ҳеч қанақанги ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди», — деб ишонтирди Горовой.
Пандемия туфайли мигрантларнинг бир қисми Россияни тарк этишга улгурган. Лекин чегаранинг ёпиқлиги туфайли қайта олмаган. Яна бир қисми эса ўз уйларига кета олмаган. Президент фармонлари билан қолиб кетган чет элликларга 2021 йил 15 июнгача Россияда яшаш ҳуқуқи тақдим этилди. Яъни ҳисобда туриш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгиловчи яна бошқа чораларини тартибга солиш муддатлари узайтирилди, деб хабар беради «Interfax.ru».