Россия Президенти МДҲ мамлакатларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб киришни кўпайтириш ҳақида топшириқ берди

    Воқеа-ҳодисалар 10 август 2021 1835

    Россия Президенти В. Путин ҳукуматга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида МДҲ мамлакатларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари келтиришни кўпайтириш учун чоралар кўриш ҳақида топшириқ берди. Кремль сайтида тегишли рўйхат илова қилинган.

    «Россия Федерацияси Ҳукуматига... озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар давомида Россия Федерациясига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо-мамлакатлардан олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш бўйича чоралар кўрилсин», — дейилади рўйхатда.

    «Россия Федерал монополияга қарши кураш хизматига савдо шохобчалари орқали сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи шакллантиришини мониторингини таъминлаш юклатилсин», — дейилади топшириқлар рўйхатида. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси хабар беради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates