Россия-Украина можаросининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири қандай?

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан можаронинг юртимиз иқтисодиётига таъсири ўрганилди.

    Зиддият оқибатлари Ўзбекистон иқтисодиётига асосан инфляция, ташқи савдо, уй хўжаликларининг бирламчи ва иккиламчи даромадлари, кўчмас мулк ва фоиз каналлари орқали таъсири ўрганиб чиқилди.

    Мазкур таҳлилда 2022 йилнинг 10 ойига тааллуқли статистик маълумотлардан фойдаланилди. Бунда иқтисодий диагностика ва иқтисодий моделлаштиришнинг DSGE усули қўлланилди. Можаро таъсири 2022 йилнинг март ойидан бошлаб кейинги 18 ой учун 3 хил сценарийда (хомашё нархи ошиши, пул ўтказмаларининг камайиши, меҳнат бозорининг қисқариши) симуляция қилинди.

    Таҳлил натижаларига кўра:

    - дунёда инфляцияга асосан озиқ-овқат ва энергия нархларининг кескин кўтарилиши таъсир қилаётган бўлса, Ўзбекистонда энергия нархлари асосан давлат назорати остида бўлганлиги сабабли инфляциянинг тезлашишига кўпроқ озиқ-овқат ва хизматлар нархининг ўсиши сабаб бўлмоқда.

    - 2022 йилнинг февраль ойида йиллик озиқ-овқат нархлари ўсиши 13,1 фоизгача секинлашган бўлса, октябрь ойига келиб 16,3 фоизгача кўтарилди. Мазкур даврда меҳмонхона ва ресторан хизматлари нархининг йиллик ўсиши 14,7 дан 23,3 фоизгача тезлашди.

    - 2022 йилнинг март-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг Россияга экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос давридагига қараганда 47 фоизга ошди. Шундай бўлсада, глобал бозорларда товар ва хомашё нархларининг сезиларли кўтарилиши номинал экспорт ҳажмининг кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Мисол учун, март-октябрь ойларида Россияга пахта ип-калаваси экспорти 41 фоизга ортган. Лекин, ушбу даврда пахта толаси нархлари ўзгариши ҳисобга олинганда, реал ўсиш 8 фоизни ташкил қилади. Таъкидлаш керакки, 2022 йилда сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курсининг барқарорлашуви маълум даражада ташқи шокларнинг салбий таъсирини юмшатди.

    - Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистонга россиялик 318 минг нафардан ортиқ фуқаро келган. ПМТИ экспертлари томонидан 750 нафар релокант резюмесини ўрганиш натижаларига кўра, келаётган мутахассисларнинг ўртача ёши 32 ёшни ташкил этади. Иш қидираётганларнинг 93 фоиздан ортиғи олий маълумотли ва ўртача 8 йиллик иш стажига эга. Ўзбекистонга асосан муҳандислар, IT мутахассислари, менежерлар, маркетологлар, бошқарув мутахассислари ва маъмурий ходимлар, ўқитувчилар, шифокорлар ва фармацевтлар, шунингдек, молиячилар келган.

    - пул ўтказмалари таркибида Россиянинг улуши ошиб кетиши кузатилди; 2022 йилнинг март ойида Россиядан пул ўтказмаларининг Ўзбекистонга жами пул ўтказмаларидаги улуши 50 фоизгача тушиб кетган бўлса, май ойига келиб ушбу кўрсаткич 85 фоизга етди.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates