Россия ва Қозоғистон билан парламентлараро ҳамкорлик устувор йўналишлари муҳокама этилди

    Олма-ота шаҳрида МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг тантанали мажлисида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева МДҲ айрим давлатларининг парламент раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

    Эслатиб ўтамиз, Ассамблея ташкил топганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирларда Ҳамдўстлик мамлакатлари миллий қонун чиқарувчи органлари раҳбарлари иштирок этди.

    Жумладан, жорий йил 29 мартда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси, МДҲ ПА Кенгаши Раиси В.Матвиенко билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва парламентлараро муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    В.Матвиенко Ўзбекистонда Президент Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади.

    Савдо, иқтисодиёт ва маданият соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

    Сенат раҳбари Т.Нарбаева парламент дипломатияси икки томонлама муносабатлар ва бошқа долзарб масалаларни ҳал этишда муҳим ташқи сиёсий ресурс сифатида эътироф этилишини таъкидлади.

    Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган икки давлат парламент аъзолари иштирокида маданий тадбирлар ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

    *****

    Шу куннинг ўзида парламент делегацияси раҳбари Т.Нарбаева Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси М.Ашимбаев билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, мамлакатимизнинг асосий нуқтаи назарлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Шунингдек, парламентлараро ҳамкорликнинг гендер тенгликни таъминлаш, ёшлар сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлари, шунингдек савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда биргаликда амалга оширадиган ишлар ҳам муҳокама этилди.

    Икки давлат ёшлари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга қаратилган илм-фан ва экология соҳасида қўшма таълим лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, мазкур масалалар жорий йилнинг апрель ойида Қизилўрда шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг бўлиб ўтадиган мажлиси кун тартиби доирасида муҳокама этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates