Россияда ишлаш истагидаги фуқаролар танловда иштирок этмоқда

    Фуқароларни ишга қабул қилиш бўйича видеоконференцалоқа шаклида танлов ташкил этилмоқда.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва «ПИК-Индустрия» АЖ ўртасида тузилган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим асосида фуқароларни ишга қабул қилиш бўйича видеоконференцалоқа шаклида танлов ташкил этилмоқда.

    Танлов давомида «ПИК-Индустрия» томонидан меҳнат мигрантлари учун яратилган шароитлар, иш ҳақи, зарур мутахассисликлар ҳақида маълумот берилмоқда.

    Бугунги кунга қадар Агентликнинг Фарғона, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Андижон, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси филиаллари билан видеоконференцалоқа шаклида танлов ўтказилиб, турли йўналишлар бўйича фуқаролар танлаб олинди.

    Маълумот ўрнида, «ПИК-Индустрия» АЖ қурилиш соҳасида 25 йилдан буён фаолият юритади. Компания 5 та қурилиш заводи ва 6 та қурилиш-монтаж бўлимларига эга. Айни пайтда 20 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган.

    Шунингдек, пайвандчи, электрик, шамоллатиш тизимларини монтаж қилиш, ғишт терувчи ва бошқа мутахассисликлар бўйича ваканциялар мавжуд бўлиб, ўртача 60-90 минг рубль миқдорида ойлик иш ҳақи таклиф этилмоқда.

    Иш берувчи Россия Федерацияси Меҳнат кодексида белгиланган меҳнат шароитлари, иш ҳақи, меҳнат таътили, COVID-19 тести, ётоқхона ва рўйхатдан ўтиш, зарур ҳимоя воситалари, иш кийимлари, иш қуроллари, билан таъминлайди.

    Пандемия пайтида чет эл фуқароларини олиб кириш учун махсус рухсатнома олиниб, ишга жалб қилинган Ўзбекистон фуқаролари камида 1 йил ишлаб бериши талаб этилади.

    Танлов республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates