Россиядаги юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламаслик сўралди

    Ижтимоий ҳаёт 26 декабр 2022 2410

    Норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимизни огоҳликка чақирди.

    Таъкидланишича, сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимиз орасида Интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.

    Мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

    Шу муносабат билан, норасмий курьерлик хизматларида ишламаслик, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермаслик ёки маҳсулотни албатта текшириш сўралди.

    Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates