Россияга кетаётганлардан ўзи билан исириқ олмаслик сўралди

    Ҳармала (исириқ) ўсимлиги Россияда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган.

    Uzbekistan Airways Россияга жўнаб кетаётган йўловчиларга ўзлари билан исириқ олмасликни эслатди.

    Таъкидланишича, ҳармала (исириқ) ўсимлиги Россияда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган.

    Исириқни мамлакатга олиб кириш билан боғлиқ барча ҳаракатлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади.

    “Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиздан ушбу турдаги ўсимликни қўл юкингизда ва багажда олиб ўтмаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates