Россиялик машҳур кардиолог Игорь Балабанов бир ҳафта Наманганда ишлайди

    Халқаро ҳамкорлик 27 октябр 2021 956

    Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ва Россиянинг Новосибирск вилоят  кардиология маркази ҳамкорлиги мураккаб юрак жарроҳлигида қўл келмоқда.

    Тиббиёт фанлари номзоди Игорь Балабанов Наманганга мунтазам ташриф буюриб маҳорат дарслари ўтади, кардиохирургия ва кардиология соҳасида ўз марказида қилинаётган юқори технологик амалиётлар билан ўртоқлашиб туради.

    - Ўтган йили пандемия туфайли келолмадим, икки йилда шунча ўзгариш, тиббий-технологик қуролланишни кўриб ҳавас қилдим. Бир ҳафта Наманган аҳли хизматидаман. Ҳар куни бемор кўраман, ёш шифокорларга маъруза ўқийман. Ҳозиргача иккита мураккаб юрак жарроҳлик операциясини амалга оширдик, - дейди шифокор.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates