Россиянинг тўққизта авиакомпанияси Ўзбекистондан янги рейслар учун рухсат сўраган

    Транспорт 25 октябр 2023 1047

    Улар орасида 11 та ариза билан Аэрофлот етакчилик қиляпти.

    РоссияФедералҳавотранспортиагентлигинингхабарберишича, РоссиянингтўққизтаавиакомпаниясиТошкентгаянгирейсларочишданманфаатдорлигинибилдирган. Буҳақда “Росавиация” маълумқилган.

    “Аэрофлот”, “Ютейр”, “ИрАэро”, “НордСтар”, “Уральские Авиалинии”, “Смартавиа”, “АЗУР Эйр”, “Северный ветер” ва “Якутия” каби бир қатор Россия авиакомпаниялари ҳаво қатновларини ташкил этиш учун ариза топширган.

    Булар орасида янги рейслар учун 11 та ариза тақдим этган ҳолда “Аэрофлот” етакчилик қиляпти. Шу билан бирга, “Ютейр”, “ИрАэро”, “Уральские Авиалинии” ва “Смартавиа” авиакомпанияларининг ҳар бири 7 тадан рейс очишни режалаштиряпти. Шунингдек, рейслар очиш учун “НордСтар” 4 та, “Северный ветер” 3 та, “АЗУР Эйр” ва “Якутия” эса 2 тадан ариза топширган.

    Санкт-Петербург ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар учун еттита авиакомпания ариза берган. Улар ҳафтасига 2 тадан 7 тагача рейсларни амалга оширишни режалаштиряпти.

    Бундан ташқари, “НордСтар”, “Россия”, “Смартавиа” ва “Якутия” каби авиакомпаниялар Красноярскдан Тошкентга парвозлар учун мос равишда 7 та ва 2 та ариза топширган.

    Шунингдек, Россия авиакомпаниялари Урганчга ҳар ҳафталик рейслар учун 39 та, Бухорога эса қўшимча 5 та рейслар учун аризалар тақдим этяпти, деб хабар беради kapital.uz

    Бу эса Москва ва Урганч ўртасидаги рейсларнинг, шунингдек, Бухорога қўшимча рейслар сони ортишига хизмат қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates