Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи Ўзбекистон билан бир қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиради

    Бизнес 26 феврал 2024 607

    Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Саноатчилар ва тадбиркорлар халқаро конгрессининг Осиё-Тинч океани минтақасидаги ваколатхонаси раҳбари Евгений Русецкий билан учрашув ўтказди.

    Унда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, саноат ва сармоявий кооперация, транспорт, логистика ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

    Бош консуллик дипломатлари мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган муҳим вазифалар, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай муҳит ҳақида батафсил айтиб ўтдилар.

    Евгений Русецкий ўз навбатида, Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнларини катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини таъкидлади. У ҳамкорликни ривожлантириш ва аҳолини, хусусан, Россиядаги саноатчилар, инвесторлар, тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчиларни ушбу ижобий ўзгаришлар ҳақида кенг хабардор қилишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

    Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида саноат, фармацевтика, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб юқорилиги қайд этилган ҳолда, ушбу соҳаларда ҳамкорлик қилишнинг муҳимлиги таъкидланди.

    Ўзбекистон томони, шунингдек, 2024 йилда мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган халқаро форум ва кўргазмалар ҳақида ҳам маълумот берди. Шунингдек, жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Иннопром. Марказий Осиё — 2024» Халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш таклифи билдирилди.

    Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро мулоқотни мунтазам давом эттириш тўғрисида келишиб олинди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates