Саккиз ойлик чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди

    Саломатлик 10 март 2023 1921

    Бундан ун олти кун муқаддам, тез тиббий ёрдам ходимлар ёрдами билан Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига келтирилган саккиз ойлик чақалоқ, боёвутлик Аслиддинжон Бердиқуловнинг аҳволи мақтов даражада эмасди.

    Пиевмония сабаб тана ҳарорати ўта баланд, нафас олишида муаммо бор, унинг устига ўткир ичак инспекцияси чақалоқда сувсизланиш ҳолатини келтириб чиқарганди.

    Мазкур муассасанинг реанимация бўлими бошлиғи Сайфулла Алланазаров, инфекционист Фахриддин Ҳамидовлар томонидан кўрсатилган, тезкор тиббий ёрдам, аниқ ташхис, кўрсатилган даво муолажалари сабаб, чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

    — Бундай ҳолга тушишига, биринчидан пневмония, иккинчидан кўкрак сути сабаб бўлган, — дейди Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош инфекционисти, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Баҳром Турсинов. — Она, тушунмасдан, билмасдан пневмонияга чалинган, болага кўкрак сути берган. Аммо, лекин, эмизмасдан олдин иссиқ, қайноқ тандирда нон ёпган. Кўкракни совутмасдан, сутни соғиб ташламасдан ичирган. Бу эса, пневмонияга чалинган болада, ўткир ичак инспекцияси касаллигини келиб чиқишига сабаб бўлган. Энг муҳими, 2022 йил бошидан, шу бугунги кунгача муассасамизга 12 минг нафардан ортиқ фуқародан турли кўринишдаги мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 5 600 нафар фуқарога стационар шароитда даво муолажалари кўрсатилиб, улар саломатлигини сақлаб қолишга эришдик.

    Айни вақтда, Аслиддинжон Бердиқуловнинг саломатлиги анча яхши. У мазкур муассасанинг реанимация бўлимида, малакали ва етакчи тиббий ходимлар, реанимация ҳамширалари назорати остида даволаняпти. Яқин кунларда унга, унинг онаси Манзурахон Алиқуловаларга ўз уйларига қайтиш учун рухсат берилади.

    Шу ўринда, ёш оналарга муҳим эслатма; ёш болали она энг биринчи галда ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, кўкракни ҳар хил инфекциялардан ҳимоялаши, Қайноқ тандир, ёки иссиқ об-ҳаво шароитда кўкрак сутини соғиб ташлаб, ювиб, тозалаб, сўнг фарзандига бермоғи лозим. Бу ёш, норасида гўдакни соғ-саломат улғайишига, ҳар хил инфекциялардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

    Ғулом Примов,

    Сирдарё вилоят

    Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    матбуот котиби.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates