«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

    Шу йилнинг 3, 4, 5 май кунлари 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

    Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган мазкур поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

    775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши

    Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26

    776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши

    Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

    ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда eticket.railway.uz сайти орқали ҳам сотиб олиш мумкин.