Самарқанд аэропортида заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

    Самарқанд халқаро аэропортига “Дубай-Самарқанд” авиарейси билан учиб келган шахс яшил йўлак орқали божхона назоратидан ўтар экан, унинг қўл юклари ходимлар томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилди.

    Сумкадан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда божсиз олиб кириш нормасидан ортиқча, қиймати 96 миллион сўмлик 192 грамм тилла тақинчоқларни яширинча олиб кирмоқчи бўлгани фош бўлди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра халқаро аэропортлар орқали жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates