“Самарқанд” уруғлик цехи нега жадвалдан ортда қолди?

    Ушбу уруғлик цехи томонидан 2 минг 190 тонна уруғлик донларни дорилаш белгиланган бўлса-да, амалда 1 минг 840 тонна, яъни жадвалга нисбатан 350 тонна уруғлик дон кам дориланган.

    “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд тумани бўлими соҳавий инспекторлари томонидан “Самарқанд дон махсулотлари” АЖга қарашли “Самарқанд” уруғлик цехида мониторинг тадбири ўтказилди.

    Ўрганишлар давомида донни дорилаш цехи мудири Л.О. томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2005 йил 29 июлда 1499-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган йўриқноманинг умумий регламенти талаблари бузилганлиги аниқланди.

    Хусусан, Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан 2021 йил 25 июлда тасдиқланган жадвалга асосан, ушбу уруғлик цехи томонидан 2 минг 190 тонна уруғлик донларни дорилаш белгиланган бўлса-да, амалда 1 минг 840 тонна, яъни жадвалга нисбатан 350 тонна уруғлик дон кам дориланган.

    Шунингдек, мониторинг давомида мазкур уруғлик цехидаги масъул ходимлар томонидан уруғлик донларни дорилаш ишлари ҳеч бир сабабсиз тўхтатиб қўйилиб, ҳуқуқбузарлик содир қилинганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд туман бўлими соҳавий инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилди, деб хабар беради “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates