Самарқандда 11 та қурилиш-пудрат ташкилоти сохта маълумотлар асосида “Шаффоф қурилиш”да ғолиб бўлган

    Урбанизация 24 сентябр 2022 957

    Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Самарқанд вилояти прокурори Ж.Ҳотамов ўз ҳисоботида қайд этди.

    Қайд этишича, давлат раҳбарининг тегишли қарори билан тасдиқланган дастур доирасида вилоятда 189 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиши ва уларнинг 172 таси жорий йилда якунланиши белгиланган.

    Ҳозирга қадар буджетдан 802,5 миллиард сўм маблағ ёки ажратилган лимитнинг 76 фоизи молиялаштирилиб, 774 миллиард сўм ўзлаштирилган. 77 та объектда белгиланган ишлар якунланиб, фойдаланишга топширилган.

    2 та объектнинг экспертиза хулосалари олинмаган ва 4 тасининг пудратчиси аниқланмаган. Шунингдек, 3 та мактабгача таълим ташкилоти, 6 та мактаб, 2 та олий таълим муассасаларининг қурилиши ўқув йили бошлангунга қадар тамомланмасдан қолган.

    «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида 32 та маҳалла ва қишлоқлар учун ажратилган 446,1 миллиард сўм маблағ эвазига 1026 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилиб, бугунги кунда 70 миллиард сўм молиялаштирилган.

    Таъкидланишича, Самарқандда 11 та қурилиш-пудрат ташкилоти сохта маълумотлар асосида «Шаффоф қурилиш»да ғолиб бўлган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates