Самарқандда бола мактабдоши бўлган қиздан тиз чўкиб кечирим сўради

    Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ўқувчи бола мактабдоши бўлган қиздан тиз чўкиб кечирим сўраётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, ҳолат 2024 йил апрель ойида Пахтачи тумани 21-мактаб ўқувчиси Х.Т. нинг шу мактаб ўқувчиси Э.Я. ни ҳақоратлагани натижасида юзага келган. Йигит Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021-йил 16 ноябрдаги тегишли қарори билан ҳудуддаги 1-сонли оилавий болалар уйига берилган бўлган.

    Воқеадан хабардор бўлган мактаб директори ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологи ўқувчи Х.Т. нинг онасини розилиги билан уни ва унинг опасини ўқувчи Э.Я. нинг уйига узр сўраш учун олиб борган.

    Видеолавҳадаги ҳолат ўқувчи Э.Я. нинг онаси фуқаро С.Д. томонидан ўқувчи Х.Т. нинг узр сўраш жараёнидан тасвирга олинган. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқаро С.Д. га нисбатан тегишли маъмурий жазо чораси қўлланилган.

    Пахтачи тумани 21-мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари — мактаб директори ўринбосари С. Д. синф раҳбари В.С. ва мактаб психологи Э.Р. ларга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.

    Шунингдек, бу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун мактаб маъмурияти ҳамда ҳудуд профилактик инспектори томонидан ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates