Самарқандда “Эл мероси” тарихий либослар театри фаолият юритади

    Марказий Осиёда ягона ҳисобланган бу театр 2005 йилда очилган ва бугунги кунда Самарқанд меҳмонлари орасида жуда машҳур.

    Театрнинг ўзига хослиги шундаки, унда Самарқанд ҳудудида турли тарихий даврларда яшаган миллатларнинг либослари тўплами ўрин олган.

    Тарихий либослар театри спектакли 12 қисмга бўлинган. У қадим замонлардан, яъни ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида саклар ва массагетлар қабилалари яшаган даврдан бошланиб замонавий миллий либослар билан тугайди.

    Миллий чолғу асбоблари ва анъанавий рақслар саҳнада тасвирланган даврга хос кайфиятни уйғотади.

    Тарихий либослар театри ижодкорларининг фикрича, уларнинг чиқишлари нафақат сайёҳларни, балки маҳаллий ёшларни ҳам мамлакат тарихи, маданияти ва этнографиясига жалб қилиш йўлларидан биридир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates