Самарқандда электр станциялари қуриш учун 1,8 млрд доллар сармоя киритилади

    Бунинг учун Sazagan Solar 1 бўйича 758 млн доллар, Sazagan Solar 2 бўйича эса 1 млрд 049 млн доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади.

    ACWA Power Company (Саудия Арабистони) компанияси Самарканд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини, қуввати 334 МВт электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда унинг фаолиятини таъминлашга хизмат килувчи подстанцияни қуриш учун жами салкам 1,8 млрд сўм инвестиция киритади.

    Бу ҳақда 4 июль куни Президентнинг 2 та қарори имзоланган. Бунинг учун Sazagan Solar 1 бўйича 758 млн доллар, Sazagan Solar 2 бўйича эса 1 млрд 049 млн доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади.

    Бунда аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш мақсад қилинган.

    Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тapмоқларига улаш учун подстанция ва ҳ,аво электр узатиш тармоқлари лойиҳа компанияси томонидан қурилиши, ишга туширилгандан сўнг лойиҳа компанияси уларни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга топшириш мажбурияти юклатилган.

    Сарфланган харажатлар "Узбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан 10 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates