Уларнинг 492 нафари ўғил, 548 нафари қиз фарзандлардир.
Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилди. Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни Қашқадарё вилояти (119 нафар), Тошкент шаҳри (112 нафар), Самарқанд вилояти (101 нафар), Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этди.
Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
Эътиборлиси, туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизакдир.