Самарқанд вилоят ИИБнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, 2024 йил 15 май куни фуқаро Ҳасан Муродуллаев Паст Дарғом туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида туманнинг Самарқанд маҳалласи, Самарқанд кўчаси, 28-рақамли яшаш уйи билан бир девор қўшниси Тохиржон Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун котлован қазганини, қурувчиларга қазиш ишларини тўхтатишни, акс ҳолда уй қулаб тушишини бир неча бор айтиб келганини билдирган.
Уй эгаси қурувчилар котлован қазиш ишларини давом эттирганини ва бунинг оқибатда 14 май куни соат 19:45ларда яшаш хонадони қулаб тушиб, унга 300 минг АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганини баён этган. У аризасида фуқаро Тоҳиржон Бегматовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.