“Тошкент метрополитени” ДУКнинг хабар беришича, шу йилнинг 1 ноябридан “Пахтакор” бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади.
Қайд этилишича, Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатидаги эскалаторларни янгисига алмаштириш мақсадида бекатнинг эскалатор ўрнатилган томонида демонтаж ва монтаж ишлари олиб борилади.
Эскалаторларни ўзгартириш ишлари якунланиши бўйича жараёнларининг техник ҳолатига қараб қўшимча маълумот берилади.